Уйғониш даври жаҳон санъати дурдоналари жамланган Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида 2024 йилда Нукусдаги Савицкий музейи коллекциясидаги асарлар кўргазмаси намойиш этилади. Бу борада галерея ва Ўзбекистон маданият ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги меморандум имзоланди.
Бадиий академия Қорақалпоғистон давлат санъат музейи асосчиси Игорь Савицкий ҳайкалини яратиш бўйича танлов эълон қилди. 4 август куни Савицкий таваллудининг 107 йиллиги нишонланаётган вақтда жамоатчилик эътибори ҳалигача музей асосчисига ҳайкал ўрнатилмаганига қаратилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг